Шароф Рашидов туманида янги 62-сонли мактаб фойдаланишга топширилди
2026-04-15 17:00:00 / Янгиликлар

Мазкур таълим муассасаси илгари касб-ҳунар коллежи, сўнгра Жиззах давлат педагогика университети тасарруфида бўлган 4 қаватли бино негизида капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий талаблар асосида қайта реконструксия қилинди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари О. Мелибоев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш. Даманова, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Д. Садриддинова, шунингдек маҳалла фаоллари ҳамда ота-оналар иштирок етдилар.
Аввал ҳудуддаги 5-сонли мактабда ўқувчилар уч сменада таълим олган бўлса, мазкур янги мактабнинг ишга туширилиши натижасида таълим жараёнлари бир сменага ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси намойиш етилди. Шунингдек, мактаб ҳудудида Наврўз муносабати билан маданий тадбирлар ташкил етилди.









