Маҳаллада сайёр қабул ўтказилди
2026-04-13 13:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани Умар маҳалласида “маҳалла еттилиги” томонидан фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил етилди.

Мазкур қабулда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, шунингдек мурожаатлар ижросини таъминловчи тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок етди.
Қабул давомида аҳоли томонидан бандлик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ёшлар ҳамда хотин-қизларга оид масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланди.
Билдирилган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал етилди, қўшимча ўрганиш талаб етувчи масалалар еса тегишли тартибда назоратга олинди.
✅ Фуқаролар билан очиқ мулоқот орқали мавжуд муаммоларни бартараф етиш ва уларнинг ечимига еришиш бўйича ишлар изчил давом еттирилмоқда.



