Шароф Рашидов тумани ҳудудида олиб борилаётган баҳорги екин екиш ишларини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Зафар Азимов томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширилди
2026-04-14 17:05:00 / Янгиликлар
Ташриф давомида туман ҳокимлиги масъуллари ҳамроҳлигида Суғдиёна, Куёвбоши, Янгидиёр, Қулписар ҳамда Самарқанд қудуқ маҳаллаларида бўлиб, аҳоли томорқалари ва ижара ерларида баҳорги екинларни екиш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўрганилиб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, екин екиш ишларини тизимли ташкил етиш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда баҳорги мавсумни самарали ўтказиш юзасидан қатъий вазифалар юклатилди.







