Шароф Рашидов тумани Эски Тошкентлик МФЙда истиқомат қилувчи фахрий онахон — Жўраева Уғилой онанинг 104 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этилди
2026-04-10 16:00:00 / Янгиликлар
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари онахон ҳолидан хабар олиб, унга эзгу тилаклар, меҳр-оқибат ва ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этдилар.

Жўраева Уғилой она асрга тенг умр йўлини босиб ўтиб, ҳаётнинг турли синовларини мардонавор енгиб келган, бугунги ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг сабр-тоқати, донишмандлиги ва ҳаётий тажрибаси маҳалла аҳли учун катта бойлик саналади.
Бугун ҳам онахон дуолар қилиб, фарзандлар ва набиралар даврасида бахтиёр умр кечирмоқда. Бундай улуғ инсонларнинг борлиги юртимизнинг баракаси ва файзи ҳисобланади.
Уғилой онага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, хотиржам ва файзли кунлар тилаймиз!


