“ДХХ кубоги” доирасида муросасиз беллашув!
2026-04-09 18:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ёшлар ўртасида футбол бўйича ўтказилаётган “ДХХ кубоги” мусобақасининг сектор босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда давом этмоқда. Ҳар бир учрашувда жамоалар ғалаба учун бор куч ва маҳоратини ишга солмоқда.

Мазкур босқичда Қанғли МФЙ ҳамда Яккақайрағоч МФЙ жамоалари ўртасида кескин ва муросасиз учрашув бўлиб ўтди.
Қизиқарли, кескин курашларга бой кечган баҳс якунида томонлар 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди. Ҳар икки жамоа ҳам майдонда ўзининг кучли жиҳатларини намоён эта олди.
Турнир давом этмоқда — олдинда яна кўплаб қизиқарли ўйинлар ва муросасиз беллашувлар кутмоқда. Энг кучли жамоалар сараланиб, ғолиблик сари дадил одимламоқда!









