Пайшанба — ёшлар куни
2026-04-09 16:30:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров туман 3-сон техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида техникум кутубхонасида китоб мутолаа қилаётган ёшлар билан самимий мулоқот олиб борилди.

Мулоқот жараёнида ёшлар билан китоб ўқишнинг аҳамияти, мунтазам билим олиш, ўз устида ишлаш ва маънавий камолот масалалари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, ёшларни кўпроқ китобхонликка жалб этиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда илм олишга бўлган қизиқишини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.









