ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2026-04-02 16:25:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари хонадонига бориб, улар билан самимий суҳбат ўтказди. Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиш, бандликни таъминлаш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги муаммолари ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ота-оналар билан ҳам мулоқот қилиниб, фарзандлар тарбияси, уларнинг келажагини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Мазкур учрашув ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш борасида муҳим аҳамият касб этади.







