Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-04-02 10:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров томонидан муддатли ҳарбий хизматни шараф билан ўтаб, ўз хонадонларига қайтган ёшлар билан самимий учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг келгусидаги мақсадлари, режалари ва қизиқишлари атрофлича муҳокама қилиниб, уларни доимий иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун зарур шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди. Ҳар бир ёшнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида ёшларнинг истиқболли режаларини рўёбга чиқариш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилди.





