МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-04-01 09:00:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда туман маҳаллалар уюшмаси ўринбосари иштирок этиб, маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, янги маҳалла биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир Наврўз умумхалқ байрами билан уйғун ҳолда ўтказилди. Байрам давомида миллий анъаналарга асосланган маданий-маърифий чиқишлар, дорбоз томошалари ҳамда бадиий дастурлар намойиш этилди.
Тадбир якунида байрам дастурхонлари ёзилиб, маҳалла аҳолиси учун кўтаринки кайфият улашилди. Ушбу эзгу ташаббуслар ҳудудда аҳиллик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









