Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди
2026-03-27 16:00:00 / Янгиликлар

Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги ПҚ-48-сон қарори ижросини таъминлаш ва кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш;
• “Очиқ буджет” ахборот портали орқали ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш;
• 2026-йил вегетация даврида суғориш ишлари учун сув лимитини тасдиқлаш;
• Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларини таъмирлаш орқали энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш;
• Президентнинг ПҚ-468-сон қарори ижроси доирасида туманда амалга оширилган ишлар;
• Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича 2026-йилга мўлжалланган манзилли рўйхатни тасдиқлаш;
• Тумандаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш;
• Маҳаллий буджетдан маблағлар ажратиш масалалари.
Сессия якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш учун масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.









