ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ ВА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
2026-03-05 15:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманида жойлашган Агромарказда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тумандаги қизлар билан очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди.

Учрашувда Жиззах вилояти прокурори Бахтиёр Иброҳимов ҳамда Шароф Рашидов туман ҳокими Асилбек Ашуров иштирок этиб, қизларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Билдирилган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, қолган масалалар эса тегишли тартибда кўриб чиқилиши белгиланди.
Тадбир якунида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан иштирокчи қизларга байрам совғалари топширилди.
.








