Аёллар саломатлиги – еътибор марказида
2026-02-20 16:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–402-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан 2026-йил 19-феврал куни КТМПда навбатдаги тадбир ташкил етилди.

Кўкрак бези саратонини ерта аниқлаш мақсадида 2026-йилга мўлжалланган тармоқ режа асосида 45–65 ёшли 133 нафар аёл режа асосида скрининг — маммография текширувидан ўтказилди.
Тадбир давомида аёллар ўртасида кўкрак бези касалликларининг олдини олиш ҳамда ерта ташхис қўйишнинг аҳамияти юзасидан тиббиёт ходимлари ва маҳалла аёллари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, иштирокчиларга профилактика бўйича буклет ва еслатмалар тарқатилди.







