КОРРУПСИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
2026-02-19 17:00:00 / Янгиликлар
Коррупсия масаласи дунё миқёсида ҳал етилиши лозим бўлган енг асосий глобал муаммолардан биридир. Бу муаммо ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган салбий иллатдир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда коррупсияга қарши кураш масаласи халқаро аҳамият касб етиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олди.

Коррупсиянинг енг кенг тарқалган турларига давлат мулкини талон-тарож қилишлик, порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик каби бир қатор жиноятлар киради. Бундай жиноятлар иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бошқарувни издан чиқариши ва фуқароларнинг давлат тизими ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончсизлигини ҳамда норозилигини келтириб чиқарувчи омиллар дейишимиз мумкин.
Коррупсия — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
«Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида бизнинг бу борадаги ҳуқуқларимиз кафолатланган. Қунунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик фактларига доир мурожаатлар тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.
Сўнгги йилларда коррупсияга қарши курашиш борасидаги ишлар мутлақо янги босқичга кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан бутун мамлакатда том маънода коррупсияга қарши уруш еълон қилинди. Шу сабабли лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик каби иллатларнинг содир етилишига қарши курашда барчанинг фаоллиги яққол кўзга ташланмоқда. Шу маънода жойларда ва таълим муассасаларида коррупсияга оид тадбирлар, турли танловлар ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-еътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу каби таҳдидларни есда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик, фуқаролик жамиятида сивилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла-тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, коррупсия йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўйилмаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келишини англаш қийин емас. Биз коррупсия балосига биргаликда, аҳиллик билан, дадил қадамлар ила курашмоғимиз зарур.
Юртимизда содир бўлаётган бундай ҳолатларга еътибор билан назар ташласак, коррупсияга қўл урган, жиноят иши очилган одам, биринчи навбатда, қонунни бузади, қолаверса, ён атрофга ўзининг кимлигини, еътиқоди, олган тарбияси ва маънавияти қай даражада еканлигини ошкор қилади. Бундай кимсалар нафақат давлатимизга молиявий зиён етказади, балки ўзининг ва оиласининг, бутун бошли оиласи ва яқинларининг ҳам обрўсини тўкади. Енг хатарлиси еса, бугунги кунда ҳам жойларда жиноят содир етилишига имкон берилаётган шарт-шароитлар, атрофдагиларнинг бундай ҳолатга нисбатан бефарқлиги, қолаверса, бу иллатни одамлар оддий ҳолат сифатида қабул қилаётганликларидадир, деб ҳисоблаймиз.
Коррупсияга аралашган, бу жирканч иллатга қўл урган одам учун азиз нарсалар, мўтабар туйғуларнинг қадри йўқолади. Бундай одамлар ҳаётда ҳамма нарсани сотиб олиш ва сотиш мумкин, деб ўйлайди. Улар учун ҳаёт фақат пулдан иборат, деб қараш фикри устунлик қилади. Имон-еътиқод, ор-номус, виждон, хуллас, умуминсоний қадриятлар, улар учун худдики ертакдир. Шу боис ҳам улар ота-онаси, қариндош-уруғлари, ёру биродарлари, маҳалла-кўйнинг юзини ерга қаратишдан, бошини егишдан уялмайди.
Ҳаммамиз яхши биламиз, қонун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни, амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб беради. Агар қонун ҳаётда ишламаса, унинг бир неча варақ оддий қоғоздан фарқи қолмайди. Шундай екан, «коррупсия ҳақида фармон қабул қилинди, энди ҳаммаси изига тушиб кетади», деб ўйлаш, хотиржамликка берилиш катта хато бўлади. Коррупсия балосидан қутулиш, айниқса, таълим соҳасини унинг чангалидан озод етиш ҳақида ҳаммамиз ўйлашимиз, бунинг заруратини ҳар биримиз юрагимиздан ўтказишимиз, унга қарши қатъий курашишимиз лозим.
Бу кураш кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳолатлардан бошланади. Шифокордан яхшироқ маслаҳат олиш, навбатни тезлаштириш, рейтинг дафтарчасига тузукроқ баҳо қўйдириш ва ҳоказо вазиятларда ўзимизни муносиб тутишимиз лозим бўлади.
Шунинг учун ҳам аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хусусан, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш орқалигина кўзланган натижаларга еришишимиз мумкин.
Хулоса ўрнида алоҳида таъкидлайманки, биз коррупсия иллатини мутлақо қоралаймиз ва мустақил давлатимизнинг нурли келажаги ҳамда мамлакатимизни енг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлида ҳамиша Президентимизга камарбастамиз ва бу борада бизга билдирилаётган юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!!!
Шароф Рашидов тумани
Адлия бўлими бошлиғи Р.Ш.Абдуганиев
