Шароф Рашидов тумани Ёшлар ахборот технологиялари марказида Жиззах вилояти Миллий гвардияси бошқармасида хизмат қилаётган аскарлар иштирокида ахборот технологиялари йўналишида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Шароф Рашидов тумани Ёшлар ахборот технологиялари марказида Жиззах вилояти Миллий гвардияси бошқармасида хизмат қилаётган аскарлар иштирокида ахборот технологиялари йўналишида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Шароф Рашидов тумани Ёшлар ахборот технологиялари марказида Жиззах вилояти Миллий гвардияси бошқармасида хизмат қилаётган аскарлар иштирокида ахборот технологиялари йўналишида навбатдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди. Мазкур тадбир ёш ҳарбий хизматчиларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг рақамли саводхонлигини юксалтириш ҳамда келгусидаги касбий фаолиятига зарур бўладиган IT компетенцияларини шакллантиришга қаратилди.
Машғулотлар давомида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, замонавий дастурий воситалар билан ишлаш, офис дастурлари, интернет ресурслари ва электрон хизматлардан оқилона фойдаланиш масалалари атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, кибертаҳдидлардан огоҳ бўлиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун интерактив машғулотлар, савол-жавоблар ва амалий топшириқлар ташкил этилиб, уларнинг IT соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай ўқув машғулотлари ёш ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни замонавий технологиялар билан ишлашга тайёрлаш ҳамда рақамли жамият талабларига мос кадрлар сифатида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.