🎓 Ташриф чоғида техникумда яратилган шароитлар, ўқув жараёнининг ҳолати ҳамда дуал таълим тизими асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Таълим муассасасининг ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
⚙️ Шунингдек, ўқув амалиётлари учун келтирилган замонавий жиҳозлар, уларнинг машғулотларда қўлланилиши,
💻 ахборот технологиялари хоналарининг техник таъминоти кўздан кечирилди.
Ўқувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ва рақобатбардош касбларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида таълим сифатини ошириш, дуал таълимни янада ривожлантириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.