Туманда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди
2026-02-11 17:00:00 / Янгиликлар

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ижтимоий соҳа масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров иштирок этди.
Тадбирда вилоят ва туман миқёсидаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари директорлари қатнашди. Кун тартибида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, ижтимоий соҳа ва таълим сифатини янада яхшилаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



