Депутат ҳудудларда
2026-02-02 15:00:00 / Янгиликлар

#Депутат_ҳудудларда
🔹 Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Н. Мухторова иштирокида мактабгача ва мактаб таълими бўлимида тадбиркор хотин-қизлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда раҳбар аёллар иштирокида муҳим ва долзарб мавзуга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔹 Тадбир давомида таълим тизимида коррупцияга қарши курашни янада кучайтириш, жамиятда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, қонун устуворлиги ҳамда жазо муқаррарлиги тамойилларини қатъий таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
🔹 Шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали коррупциянинг олдини олиш, таълим тизимида ҳалоллик ва адолат муҳитини мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
✍🏻 Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан соҳага хос коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва амалий ташаббуслар илгари сурилди.
🔹 Коррупцияга қарши кураш — бугунги кун талаби бўлиб, жамият тараққиёти ва келажак авлод таълими учун муҳим омил экани яна бир бор қайд этилди.




