Сайёр қабул
2026-01-26 10:50:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ёшлари ишлари бошқармаси бошлиғи М.Раҳмонбердиев томонидан белгиланган режа асосида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани ёшлари билан сайёр қабул ташкил етилди.

айёр қабулда ёшлардан жами 13 та мурожаат келиб тушиб, шундан, 4 таси жойида ҳал етилган бўлса, 3 таси бўйича тушунтиришлар берилди. 6 та мурожаат ижроси таъминланиши назоратга олинди.
Мурожаатларнинг асосий қисми ёшларга сафарбарлик чақируви резерви тўловлари, талабаларнинг тўлов-контрактини маълум бир қисмида ёрдам бериш, даволаниш харажатларида амалий ёрдам бериш, ишга жойлаштириш каби масалалардан иборат бўлди.




