Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
2026-01-23 12:00:00 / Янгиликлар
Манфаатлар тўқншуви тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
2024-йил 6-декабрда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун давлат ва жамият учун муҳим аҳамиятга ега бўлиб, унинг қабул қилиниши очиқлик ва шаффофликни та‘минлаш, шунингдек, коррупсия каби салбий ҳолатларни бартараф етишда сезиларли ўрин егаллайди.
Манфаатлар тўқнашуви деганда шахснинг лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажаришига та‘сир кўрсатиши мумкин бўлган вазият тушинилади.
Мазкур қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, унга оид муносабатларни аниқлаш, манфаатлар тўқнашуви ҳақида ахборотни ошкор қилиш ва бартараф етиш бўйича чора тадбирларни белгилайди.
Шунингдек, қонун давлат ташкилотларидаги ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тартибга солади.
Ўзбекистон Республикасининг Ма‘мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1934-моддасида давлат фуқаролик хизмати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жавобгарлик белгиланган:
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маʼмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир етилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маʼлум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки еҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маʼмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир етилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир етилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридагилар кўра, ходим ишга қабул қилишдаги ёки йиллик декларациясида манфаатлар тўқнашуви ёки ехтимолий манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақидаги ма‘лумотлатни кўрсатиши, иш фаолияти давомида юзага келса билдирги орқали раҳбарига хабар бериши шарт.
Вилоят ҳокимлиги Коррупсияга қарши ички назорат шу‘баси
