Ҳокимият ҳақида

Шайхонтоҳур тумани – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил Октабр тумани номи билан тузилган. 1992-йилда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978-йилдан ҳозирги чегарада. Шимоли-ғарбда Зангиота тумани, шимолида Олмазор тумани (собиқ Собир Раҳимов)[6], шимоли-шарқда ва шарқда Юнусобод, жанубда Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа тумани (собиқ Aкмал Икромов)[6] туманлари билан чегарадош. Майдони 2,73 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдонлар 0,832 минг га. Aҳолиси 360,5 минг киши[5] (2023). Кўчалар сони 622 та. Aсосий магистраллари: Aбдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний шоҳкўчалари, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза кўчалари. Халқлар дўстлиги, Хадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 48 та маҳалла бор.
Туманда 3379 га яқин корхона ва ташкилот мавжуд. 9 та саноат корхонаси, шундан „Шарқ гули“ бадиий, Тошкент тикувчилик, „Орзу“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, Тошкент матбаа комбинати, кўнмўйна заводи ва бошқа ишлаб турибди. 3069 га яқин кичик ва ўрта бизнес субйектлари қайд етилган. Шайхонтоҳур туманида 18 та вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 та лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, Полимерлар кимёси ва физикаси, Микробиология институтлари, Wебстер университети, Тошкент кимё-технология институти, 16 та ўрта махсус ўқув юрти, 42 та умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса, ташкилотлар бор. 10 та оилавий ва стоматология шифохонаси, 18 та поликлиника ва амбулатория, 8 та касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон консерваторияси, Ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей қурилди, Ўзбек миллий академик драма театри, „Чорсу“ савдо маркази бинолари ҳамда Ески жўва бозори қайта таъмирланди.
Енг йирик гузарлари: „Гулзор“, „Ипакчи“, „Кўкча“, „Исломобод“. Туманда „Янги Камолон“, „Ҳувайдо“, „Боғкўча“, „Чўпонота“, „Ипакчи“ маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 562 озиқ-овқат, 346 саноат моллари дўконлари, 174 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, „Чорсу“ савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади.
Ўзбек миллий академик драма театри, Aброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, сирк, „Санъат саройи“, „Ўзкўргазмасавдо“ саройи, 9 та маданият уйи ва муассасаси, Кино уйи, 22 та жамоат кутубхонаси, 4 та кинотеатр ва бошқа, "Пахтакор" стадиони, "ЖAР" спорт мажмуи, „Шарқ“, „Хадра“, „Ёшлар уйи“, „Сун Шине Тйрон“ меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида меъморий ёдгорликларидан Кўкалдош мадрасаси (ХВИ аср), Юнусхон (ХВ аср), Шайх Зайниддин бобо (ХИИИ-ХИВ асрлар) мақбаралари сақланган.
Шайх Хованди Тоҳур ҳақидаги ривоят
Шайх Хованди Тоҳур Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли бўлган. Ривоят қилинишича, Умар Боғистоний узоқ вақт фарзандсиз бўлиб, бир куни рафиқаcи билан Шайх Зайниддин мақбарасига келиб, Аллоҳдан фарзанд ато этишини илтижо қилади. Кўп ўтмай уларга ўғил фарзанд ато этилади ва Шайх Умар уни Шайх Зайниддин мақбарасига олиб келади. Шу ерда кабутарлар чақалоқни кўриб “ат-таҳур, ат-таҳур” деб сайрай бошлайди. Шайх Умар бунни хушхабар деб билиб, ўғлига Хованди Тоҳур (“пок шайх”) деб исм қўяди.
Шайх Хованди ат-Тоҳур илоҳиёт ва тасаввуф бўйича дастлабки сабоқларни отасидан олган. Унинг она томондан бобоси Мавлоно Тожиддин Дарғамий “Рашаҳот айн ал-ҳаёт” асарида ёзишича, Шайх Хованди ат-Тоҳур ислом илоҳиёти ва тасаввуфининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, юксак руҳий даражага етган. У Яссавийлик тариқати вакилларидан тариқат йўлини ўрганган, зоҳирий ва ботиний илмларни пухта эгаллаган ҳамда шайхлар орасида юксак мақомга эришган. Хованди ат-Тоҳур исми “ниҳоятда пок хизматкор” деган маънони англатади. У якка худолик ҳақидаги таълимотни ва тасаввуфий тушунчаларни шарҳлаб берган, шунингдек, шеърият билан ҳам шуғулланган.
