Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
2026-03-11 16:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳамда туман ҳудудларидан сайланган депутатлар, ташкилот раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
Кун тартибида депутатлар томонидан 16 та масала кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, хусусан, депутатлар кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари ва ҳисоботларини тинглаб, ҳар бир масала юзасидан тегишли саволларига жавоб олишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Инстаграм ижтимоий тармоғида жонли эфир орқали тўғридан тўғри намойиш этилди.
Кун тартибидаги масалалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда мазкур ҳавола орқали Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси тўлиқлигича кўриб чиқишингиз мумкин.









