Сайтдан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва атамалар рўйхати
Сайтдаги бош менюлар сони 7 тани ташкил этиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳокимият ҳақида – Қувасой шаҳар ҳокимлиги фаолияти, ташкилот тузилмаси, шунингдек, раҳбарият, марказий аппарат, тизим ташкилотлари, жамоатчилик кенгашлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркиби ҳақидаги маълумотлар.
Фаолият – Ўзбекистон Республикасининг Давлат дастурлари ижроси, коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботлари, алоқа каналлари ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар.
Давлат хизматлари – Давлат хизматлари ягона реестрига киритилган хизматлар архиви, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатлар – Қувасой шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотлар, Конституция, фаолиятга оид қонунлар ва қарорлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ўз кучини йўқотган ҳужжатлар.
Очиқ маълумотлар – Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинган Қувасой шаҳар ҳокимлиги фаолиятига оид маълумотлар, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3299-сон буйруғи ижроси бўйича очиқ бюджет маълумотлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонида назарда тутилган очиқ маълумотлар, кўп бериладиган саволлар ҳамда соҳалар бўйича инфографикалар.
Ахборот хизмати – ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар режалари, ҳокимлик фаолияти ва ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги кундалик янгиликлар, раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари, воқеалар тақвими, матбуот анжуманлари ва брифинглар, пресс-релизлар.
Боғланиш – коррупциянинг олдини олиш ва қайта алоқа тизимлари, ҳокимликка тегишли барча телефон рақамлари рўйхати, форум ва сўровномалар.
