Маҳалла вакиллари иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинди
2026-11-19 16:00:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов, шаҳар прокурори Сардор Аҳмаджонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хасанов ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан бизнес субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини фаоллаштириш, маҳаллий бюджетга солиқ тушумлари ижросини таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 704-сонли қарори ижросини ташкил этиш масалалари ўрин олди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш, фаолиятини тўхтатиш ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни давлат реестридан чиқариш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва барча йўналишларда белгиланган кўрсаткичлар ижросини яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.









