Яшил макон сари ёшлар қадами
2026-11-19 14:00:00 / Янгиликлар
«Ёшлар куни» ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Қувасой шаҳрида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Р. Бобоназаров, шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов, шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари З. Пўлатов ҳамда ёшлар фаол иштирок этдилар.
Тадбир давомида шаҳарнинг асосий кўчалари йўл ёқаларини кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва атроф-муҳитни ободонлаштириш мақсадида кўчатлар экилди.
Мазкур ташаббус ёшларни экологик жараёнларга кенг жалб этиш, уларда табиатга эҳтиёткорона муносабат ва экологик масъулиятни шакллантиришга хизмат қилади.






