Ёш тадбиркорнинг стоматология фаолиятини бошлашига кўмаклашилмоқда
2026-11-19 13:00:00 / Янгиликлар
«Ёшлар куни» доирасида ёшлар билан ўтказилган учрашувларда билдирилган мурожаатларни жойида ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этди.

«Гулистон» маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Сардорбек Раимовнинг стоматология йўналишида фаолият бошлаши учун зарур лицензия олиш масаласи ўрганилди. Масъуллар жойига чиққан ҳолда тадбиркорнинг режалари, фаолиятни йўлга қўйиш имкониятлари ва мавжуд эҳтиёжлари билан танишдилар.
Ўрганиш давомида стоматология фаолиятини қонуний асосда бошлаш учун зарур лицензияни олиш масаласини ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Бундай амалий ёндашув ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги хизмат кўрсатиш йўналишларини ривожлантириш ва аҳоли учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.






