Ёш тадбиркорнинг гулчилик фаолиятини кенгайтириш масаласи ўрганилди
2026-11-19 12:00:00 / Янгиликлар
«Ёшлар куни» доирасида ёшлар билан ўтказилган учрашувда билдирилган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, «Боғбон» маҳалласида яшовчи Жамшид Убайдуллаевнинг оилавий гулчилик фаолияти билан танишилди. Ўрганиш давомида тадбиркорнинг фаолиятини кенгайтириш, қиш мавсумида иссиқхона қуриш орқали йил давомида сифатли гуллар етиштириш учун имтиёзли кредит олиш масаласи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш якунида масъулларга тадбиркорга имтиёзли кредит ажратиш, гулларни етиштириш ва сотиш жараёнларини тизимли йўлга қўйиш ҳамда фаолиятни кенгайтириш учун зарур шароитларни яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундай амалий мулоқотлар ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва янги даромад манбаларини яратишга хизмат қилади.




