Битирувчилар учун янги иш имкониятлари
2026-10-29 12:00:00 / Янгиликлар
«Ёшлар куни» доирасида Қувасой шаҳридаги «Бунёдкор» ёшлар саноат зонасида битирувчи ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир давомида Қувасой шаҳар политехникуми битирувчиларига мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, уларнинг касбий билим ва кўникмаларига мос иш топишларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшлар «Hansae Mobility» корхонаси фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда корхонадаги меҳнат шароитлари билан яқиндан таништирилди.
Мазкур ташаббус ёшларнинг меҳнат бозорига мослашуви, касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда битирувчиларни доимий иш ўринларига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.









