**«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида волейбол мусобақаси ўтказилди**
2026-10-29 10:00:00 / Янгиликлар
Ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган «Ёшлар куни» доирасида Қувасой шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг қизлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича ҳудудий босқичи ташкил этилди.

Мусобақада Фарғона вилояти спорт бошқармаси вакиллари, шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳамда умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган спортчи қизлар иштирок этди.
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний салоҳиятини ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашга қаратилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган беллашувларда иштирокчилар ўз маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.









