**5000 қадамдан спорт майдонига: соғлом ҳаёт сари амалий машғулотлар давом этди**
2026-10-29 08:30:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳрида «Ёшлар куни» доирасида ташкил этилган «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» юриш марафони иштирокчилари соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни 1-сон спорт мактабида давом эттирдилар.

Спорт мураббийлари раҳбарлигида иштирокчилар саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда чиниқишга қаратилган бадантарбия машқларини бажардилар.
Иштирокчилар турли спорт нормативларини бажариш орқали ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги ва эпчиллигини синовдан ўтказдилар.
Мазкур тадбир аҳоли ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш ҳамда барча ёшдаги фуқароларни мунтазам жисмоний фаолликка жалб этишга хизмат қилади.









