**5000 ҚАДАМ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ВА ЁРҚИН КЕЛАЖАК САРИ**
2026-10-29 08:00:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамда 1-2-сон спорт мактаблари ташаббуси билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.
Марафон аввалида мутасаддилар томонидан гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги, руҳияти ва келажагига салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар берилди. Аҳоли соғлом ҳаёт тарзига амал қилишга, спорт билан мунтазам шуғулланишга ва зарарли одатлардан йироқ бўлишга чақирилди.
5000 қадамлик юриш марафони нафақат жисмоний фаолликни ошириш, балки турли авлод вакилларини эзгу мақсад атрофида бирлаштириш, жамиятда соғлом ҳаёт маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Зеро, соғлом турмуш тарзи — соғлом авлод, фаровон жамият ва буюк келажак пойдеворидир!









