**Халқ билан мулоқот — муаммолар ечимининг муҳим омили**
2026-10-17 11:00:00 / Янгиликлар

Сайёр қабулда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан тиббий муолажа олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, ишга жойлашиш, коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Шаҳар ҳокими ҳар бир фуқаро кўтарган масалаларни тегишли соҳа масъуллари билан биргаликда муҳокама қилди. Муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Мурожаатларнинг кўп қисми жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муайян муддат ва тегишли ҳужжатлар талаб этиладиган масалалар эса масъул ташкилотлар раҳбарларига бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.









