**Такрорий экинлардан кузги ғаллагача**
2026-10-17 10:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, такрорий экинлар ҳосилини йиғиб олиш ҳамда кузги ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида “Азада” фермер хўжалигига қарашли ер майдонида бўлди.

Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими фермер хўжалиги раҳбари билан суҳбатлашиб, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб олиш ҳамда кузги агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига эътибор қаратди.
Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун мустаҳкам замин яратиш, ер унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экиш ишларида сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.


