Тадбиркорлик истагидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-15 12:00:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари Абдуқаҳҳор Қодиров ва Алишер Мамажонов меҳнат бозорига янги кириб келган ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар билан учрашди.
Мулоқот давомида ёшларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, касб-ҳунар ўрганиш ва доимий даромад манбаига эга бўлиш билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Масъуллар томонидан ёшларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Учрашувда билдирилган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чоралар белгиланди.
Мазкур учрашув ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтисодий фаолликка ундаш ҳамда бандлигини таъминлаш йўлидаги амалий ишлардан бири бўлди.









