Гиёҳвандликка қарши кураш — барчамизнинг бурчимиз!
2026-10-15 10:50:00 / Янгиликлар

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–207-сон Фармони билан тасдиқланган Миллий дастур ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида 2026 йил октябрь ойида ўтказилаётган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида тадбир иштирокчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғибот давомида шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги, руҳияти ва келажагига салбий таъсири, уларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган ҳуқуқий жавобгарлик юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ёшларни зарарли иллатлардан асраш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда турли салбий таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга гиёҳвандликнинг аянчли оқибатларини акс эттирувчи кўргазмали ва тарғибот материаллари тарқатилди.
Мазкур профилактик тадбир ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатлардан огоҳ этиш ҳамда соғлом ва хавфсиз ҳаётга бўлган интилишини мустаҳкамлашга хизмат қилди.



