“Ватан таянчи” — юртга садоқат ва жасорат тимсоли
2026-10-15 10:30:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва таълим соҳаси вакиллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан масъуллар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол, жасур, мард ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар. Шунингдек, “Ватан таянчи” ҳаракати ёш авлоднинг Ватан олдидаги масъулиятини ошириш, уларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда юрт тинчлиги ва осойишталигини қадрлаш туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.
Шундан сўнг сафга қабул қилинган ёшларга “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг эмблемалари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбир ёшлар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик ва юксак масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.









