Битирувчи ёшлар бандлиги: муаммолардан амалий ечимлар сари
2026-10-08 10:00:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Юқори Мўян маҳалласида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг келгусидаги режалари, касбий қизиқишлари ва бандлик масалаларини атрофлича ўрганди.
Учрашувда “E-Yoshlar” электрон платформаси орқали битирувчиларнинг бандлик ҳолати, таълим олиши, касбий қизиқишлари ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида хатлов ишлари олиб борилаётгани кўздан кечирилди.
Очиқ мулоқот давомида шаҳар ҳокими ёшларнинг ҳар бири билан индивидуал суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Билдирилган истак ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ёшларни ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда хонадонларда қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган манзилли ишларни давом эттиришга келишиб олинди.









