Давлат тилига эҳтиром — миллий ўзликка ҳурмат
2026-10-08 09:00:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Хусниддин Хўжаназаров, Фарғона давлат университети профессори, шоир, “Дўстлик” ордени соҳиби Сиддиқ Мўмин, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг талабалик давридаги дўсти, ижодкор Мамиржон Мадмусаев ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда она тилимиз халқимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маънавий мероси ва бебаҳо қадриятларини мужассам этган улуғ неъмат экани таъкидланди. Унинг давлат тили сифатидаги нуфузини юксалтириш, софлигини асраш ва келажак авлодга муносиб етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканига эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Сиддиқ Мўминнинг “Танланган асарлар” ва “Ватаним солномаси” китоблари тақдимоти ўтказилди. Ўқувчилар она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ва мақоллар айтиб, тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишладилар.
Тадбир ёшларнинг адабиётга қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда она тилига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.









