Ишсиз ёшлар учун саноат корхоналарида янги иш имкониятлари
2026-09-04 10:00:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари Алишер Мамажонов, Салимжон Нишанқулов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Жавоҳир Мўйсинжонов бошчилигида 60 нафарга яқин ишсиз ёшлар учун Бунёдкор ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидаги корхоналарга экскурсия ташкил этилди.
Ёшлар дастлаб Корея Республикаси билан ҳамкорликда фаолият бошлаган “Hansae Mobility” қўшма корхонаси фаолияти ва мавжуд бўш иш ўринлари билан танишдилар. Шунингдек, “Marwin Fruitline” мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, “i-Deco” мебель ишлаб чиқариш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналардаги иш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Экскурсия давомида ёшларга меҳнат шароитлари, касбий талаблар ва мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Ўз қизиқиши, касби ва мутахассислигига мос иш ўринларини танлаган ёшлар тегишли тартибда аризалар топширдилар.
Мазкур ташаббус орқали ёшларни корхоналар билан бевосита боғлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат бозорига фаол жалб этиш бўйича амалий чоралар кўрилди.









