Янги ўқув йилига янги марралар билан
2026-09-02 09:30:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилининг илк куни байрамона кайфиятда бошланди. Таълим масканларида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўқувчи-ёшлар, устозлар ва ота-оналарни бир даврага жамлади.

Тантанали тадбирларда Ватанга муҳаббат, билимга интилиш, устозга ҳурмат ва ёш авлоднинг келажаги билан боғлиқ эзгу тилаклар янгради.
Янги ўқув йилини катта орзу ва мақсадлар билан қарши олган ўқувчилар учун мактабларда барча шароитлар яратилиб, уларнинг сифатли таълим олиши ва салоҳиятини рўёбга чиқариш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Биринчи қўнғироқ садолари билан Қувасой мактабларида яна бир янги билим ва изланишлар мавсумига старт берилди.









