Мактабларда “Биринчи қўнғироқ” садолари янгради
2026-09-02 09:05:00 / Янгиликлар
Бугун Қувасой шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига бағишланган “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мактаб ҳовлилари яна ўқувчиларнинг қувончли шовқини, устозларнинг самимий тилаклари ва илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган болажонларнинг ҳаяжонига тўлди.
Тадбирларда ўқувчилар янги ўқув йили билан самимий қутланиб, уларга билим олиш, изланиш ва ўз олдига қўйган мақсадларига эришишда муваффақиятлар тиланди.
Айниқса, биринчи синф ўқувчилари учун бу кун унутилмас таассуротларга бой бўлди. Жаранглаган илк қўнғироқ эса улар учун билим оламига йўл очган янги босқичнинг бошланишини англатувчи рамзга айланди.









