Қувасойда янги ўқув йили: 1 888 нафар болажон илк бор мактаб остонасига қадам қўйди
2026-09-02 09:00:00 / Янгиликлар

Қувасой шаҳридаги 29 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та махсус мактаб ҳамда 3 та хусусий мактабда янги ўқув йилига бағишланган “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Жорий ўқув йилида шаҳардаги таълим муассасаларида 1 888 нафар болажон илк бор мактаб остонасига ҳаяжон ва катта орзулар билан қадам қўйди.
Хусусан, 2-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ташкил этилди.
Тадбир давомида янги ўқув йилига қадам қўяётган ўқувчиларга самимий тилаклар билдирилиб, айниқса, мактабга илк бор келган биринчи синф ўқувчиларининг қувончи байрамга ўзгача файз бағишлади.
Илк қўнғироқ садоси эса ўқувчиларни янги билимлар, изланишлар ва ютуқларга чорлаб, янги ўқув йилига старт берди.









