Қувасой шаҳрида ёшлар ва фуқаролар қабули ўтказилди
2026-08-14 10:00:00 / Фуқаролар қабули
Қувасой шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алишер Мамажонов томонидан ёшлар ҳамда фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 10 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалалар, таклиф ва мурожаатлари билан мурожаат қилдилар. Фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар томонидан атрофлича тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганиш ҳамда муайян муддат талаб қилгани сабабли назоратга олинди.
Қабул давомида билдирилган мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олиниб, уларнинг қонуний ва ижобий ечимини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.






