Қувасойда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш лойиҳаси жадал суръатларда давом этмоқда
2026-08-13 11:00:00 / Янгиликлар
Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов «Қўқон» эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида Корея Республикасининг «Hansae Mobility» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган корхона қурилиши жараёни билан танишди.

Қиймати 30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхонада дастлабки босқичда 120 та, умумий ҳисобда эса 200 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Лойиҳани 2026 йилда ишга тушириш кўзда тутилган.
Шаҳар ҳокими қурилиш ишлари жараёни билан танишиб, лойиҳани белгиланган муддатларда ҳамда юқори сифат билан якунлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.









