Хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот
2026-08-13 14:00:00 / Фуқаролар қабули
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Ёшлар куни доирасида хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг яшаш шароитлари, таълим олиш имкониятлари, соғлиғи, бандлиги ҳамда даромад манбалари ҳақида атрофлича суҳбатлашилди. Ҳар бир ёшнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Мулоқот жараёнида шаҳар ҳокими чет элда бўлиб турган ёшлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар юзасидан доимий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.
Шунингдек, мулоқот давомида мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати, айниқса, Президентимиз томонидан ёшлар масаласига қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида батафсил маълумот берилди.






