**Иссиқхона хўжаликлари аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда**
2026-08-06 19:10:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Қодиров Исфайрамсой маҳалласида аҳоли даромадларини ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа хўжаликларининг самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида иссиқхона шароитида лимон етиштириб, ушбу йўналиш орқали барқарор даромад олаётган хонадон фаолияти ўрганилди. Иссиқхонада яратилган шароитлар, парваришлаш ишлари, ҳосилдорликни ошириш бўйича қўлланилаётган тажрибалар ҳамда маҳсулотни реализация қилиш жараёнлари юзасидан суҳбатлашилди.
Ўрганиш давомида лимончилик юқори даромад келтирадиган ва йил давомида аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган истиқболли йўналишлардан бири экани қайд этилди. Шу боис маҳаллаларда бу каби тажрибаларни кенгайтириш, томорқа ва иссиқхона майдонларидан оқилона фойдаланиш орқали оилалар иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.




