Ободонлаштириш ишларининг бориши ўрганилди
2026-08-06 19:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Қодировнинг Исфайрамсой маҳалласидаги ўрганишлари давомида ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Хусусан, маҳалла ҳудудини янада обод ва кўркам қилиш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, маҳалла қабристонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилиб, ҳудудни озода сақлаш, тартибга келтириш ва зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.




