Исфайрамсой маҳалласида электр таъминотини яхшилаш ишлари ўрганилди
2026-08-06 18:55:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Қодиров томонидан Исфайрамсой маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳалладаги қуввати 200 кВА бўлган трансформатор пунктида амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ва модернизация ишлари кўздан кечирилди. Мазкур ишлар электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.


