«Ёшлар куни» муносабати билан ҳарбий қисмда очиқ мулоқот ўтказилди
2026-08-06 14:00:00 / Янгиликлар
«Ёшлар куни» муносабати билан Қувасой шаҳридаги 9229-ҳарбий қисмда ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Қувасой шаҳар прокурори Сардор Аҳмаджонов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, сифатли таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар, маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш, спортни оммалаштириш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди.
Шунингдек, тадбир давомида Қувасой шаҳрида қайд этилган айрим жиноятчилик ҳолатлари акс этган видеоролик намойиш этилди. Иштирокчиларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан зарур тушунчалар берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув ёшларни Ватанга садоқат, қонунга ҳурмат ва юксак фуқаролик масъулияти руҳида тарбиялаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга хизмат қилди.






