Хитой инвесторлари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-07-30 16:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Хитойнинг Хэбей провинциясидан ташриф буюрган инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида меҳмонларга Қувасой шаҳридаги Эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга оширилиши мумкин бўлган инвестиция лойиҳалари, мавжуд инфратузилма ҳамда инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Музокаралар чоғида логистика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.
Мазкур учрашув Қувасой шаҳрининг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилашда муҳим қадам бўлди.




