Жазирама кунларда дарахт ва кўчатларни суғориш ишлари кучайтирилди
2026-07-15 09:00:00 / Янгиликлар
Бугунги жазирама кунларда шаҳар ҳудудидаги дарахт ва кўчатларни парваришлаш мақсадида махсус техникалар суғориш ишларига жалб этилди.

Мазкур ишлар орқали дарахтлар ва манзарали ўсимликларни ёзнинг иссиқ кунларида барқарор сақлаш, уларнинг соғлом ўсиши ҳамда яшил ҳудудларни асраб-авайлаш кўзда тутилган. Шунингдек, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли шаҳар кўчаларига ҳам сув сепилиб, атроф-муҳитни салқинлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси раҳбар ва ходимларига дарахт ва кўчатларни эрталабки салқин пайтда ёки кечки вақтда мунтазам суғориш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, яшил ҳудудларни сақлаш ва парваришлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Яшил маконларни асраш ва ободонлаштириш ишлари шаҳар бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.




